Бўлди, терма жамоадан кетмайман!
Германия терма жамоаси ҳимоячиси Антонио Рюдигер халқаро майдондаги фаолиятини якунлаш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқади. Бу ҳақда Bayern&Germany нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Парагвайга мағлубиятдан сўнг Рюдигер дарҳол кийиниш хонасида жамоадошларига терма жамоадаги ўйинларини тугатиш нияти борлигини айтган. Бироқ Юрген Клоппнинг Германия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланиши вазиятни ўзгартирган.
Эндиликда Рюдигер терма жамоада фаолиятни давом эттиришга қизиқиши борлигини билдирган ва машҳур мутахассис бошчилигидаги янги лойиҳанинг бир қисми бўлишга тайёр эканини маълум қилган.
Германия терма жамоаси ЖЧ-2026 мусобақасида ўз иштирокини 1/16 финалда якунлади. Ушбу босқичда немислар Парагвайга мағлуб бўлди (асосий вақт – 1:1, пенальтилар серияси – 3:4).
Юрген Клоппнинг бош мураббий сифатидаги сўнгги клуби «Ливерпуль» бўлган. Ундан сўнг мутахассис «Ред Булл» тизимида раҳбарлик лавозимида фаолият юритди. Германия терма жамоаси билан тузилаётган шартнома 2030 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар