Бўлди, Винисиус қаерда ўйнашни ҳал қилди!
Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп суриб келаётган бразилиялик юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниор клуб билан янги шартнома борасида келишувга эришди.
Романо Альварес тарқатган маълумотларга кўра, 26 ёшли Винисиус «Реал» билан шартномасини узайтиришга рози бўлган. Янги келишув 2031 йил июнигача мўлжалланган. Винисиус Жуниор 2018 йил ёзидан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу кунгача матбуотда унинг бу ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, «Реал»ни тарк этиши ва Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Винисиус Жуниор Испания чемпионати доирасида «Реал» таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 5 та голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар