Бўлди, январда "Барса"дан кетаман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳимоячиси Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда.

Sport.es нашри хабарига кўра, футболчи бош мураббий Ханси-Дитер Флик қўл остида етарлича ўйин амалиётига эга эмаслигидан норози. Жорий мавсумда испаниялик футболчи жамоанинг ўнта учрашувида майдонда жами 12 дақиқа тўп суришга муваффақ бўлган, холос.

Флик ҳимоянинг чап қанотида асосан Жоау Канселу ва Хави Эспартани ишончли деб билаётгани айтилмоқда. 

Шу боисдан Бальде ўзининг жамоадаги келажаги юзасидан агент Жорже Мендеш билан маслаҳатлашиб, қишда кетиш вариантларини муҳокама қилган.

Алехандро Бальде «Барселона» таркибида 2022 йил ёзидан бери ҳаракат қилмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Ҳимоячининг трансфер қиймати тахминан 40 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!