Бобир Абдихолиқов: Улардан асло қўрқаётганимиз йўқ

Таиланд яшил майдонларида ўтадиган Осиё чемпионати старт олишига ҳам саноқли кунлар қолди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио-2020 олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш учун баҳс олиб боради.

Терма жамоамиз етакчиларидан бири Бобир Абдихолиқов ЎФА расмий сайтига мусобақа олди фикрлари билан ўртоқлашди.

- Терма жамоамиз Осиё чемпионатига тайёр. Бугунга қадар кўплаб йиғинлар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этдик. Энди олдинда бизни масъулиятли учрашувлар кутиб турибди. Гуруҳимиз анча кучли терма жамоалардан ташкил топган. Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз, лекин улардан асло қўрқаётганимиз йўқ. Мақсадимиз – Осиё чемпиони бўлиш, шунинг учун ҳам мусобақадан фақат ижобий натижаларни кутяпман. Ўз ўрнида мен ҳам кўпроқ гол уриб, терма жамоамиз ғалабаларига хисса қўшиш ниятидаман, - деди маҳоратли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Vohid Shabaev
02/01/2020 19:57
Шундай булса факат олга,Токио томон.