Бўлди, “Барса”дан кетаман!

BEPUL PROPAN

“Барселона” асосий дарвозабони Марк-Андре тер Штеген оғир жароҳат олганидан кейин клуб раҳбарияти фаолияти якунлаган Войцех Шчеснини ўз сафига қўшиб олгани захирадаги посбон Иньяки Пеньянинг келажагига таъсир ўтказди.

25 ёшли   Пенья ички рақобатда польшалик машҳур голкиперга имкониятни бой берди. Бунинг ортидан бош мураббий Ханс-Дитер Флик билан муносабати бузилди.

Экспертлар Пеньянинг Каталония клубидаги келажаги барбод бўлганини таъкидламоқда. Шу боис, Иньяки ёзда катта эҳтимол билан бошқа жамоага ўтишга ҳаракат қилиши айтилмоқда.

Айрим манбалар Иньяки Пенья Туркия чемпионати етакчиси “Галатасарой”га ўтиши мумкинлигини таъкидламоқда. Истанбулликлар тажрибали посбон Фернандо Муслерага муносиб ўринбосар қидиряпти.

Муслера ўн йилдан ортиқ вақт мобайнида “Галатасарой” дарвозасини қўриқлади ва 2025 йилнинг ёзида шартномаси тугаганидан кейин Уругвайга қайтиб кетиб, ўз юртида фаолият юритмоқчи.

“Галатасарой” Иньяки Пеньяга бегона эмас. Испаниялик голкипер 2022 йилнинг биринчи ярмида бу жамоада ижарада ўйнаган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!