Бўлди, ПСЖдан кетаман!

“Пари Сен-Жермен” жамоаси ярим ҳимоячиси Карлос Солер етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис муҳит ўзгартиришга қарор қилди.

Испаниялик футболчи ўтган йили сентябрда “Валенсия”дан Париж клубига кўчиб ўтган эди. Аввалги мураббий Кристоф Галтье сингари янги устози Луис Энрике ҳам 26 ёшли ярим ҳимоячи хизматидан кам фойдаланяпти.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Испания терма жамоаси аъзосига ўз юртидан ва Англия Премьер-лигаси жамоаларидан қизиқш бор.

Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, “Валенсия” ўзи тарбиялаган ўйинчини ортга қайтармоқчи. “Барселона” ҳам Солерга таркибидан жой беришга тайёр.

Манбалар Солер олдида Англиянинг “Астон Вилла” ва “Брайтон” каби жамоаларида ўйнаш варианти борлигини таъкидлаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!