Бомба анонслар ҳафталиги!

  • 20 Jul 11:35
  • 0
  • MMA

UFC ташкилоти 21-октябрь санасида бўлиб ўтадиган UFC 294 турниридаги бир қанча жангларни эълон қилди!

photo_2023-07-20_10-06-40


Унга кўра, турнир мейнивенти эски танишлар, енгил вазнда чемпион россиялик Ислам Махачев (24-1) ва бразилиялик собиқ чемпион Чарльз Оливейра (34-9, 1NC) ўртасидаги реванш жанги бўлади.

photo_2023-07-20_10-06-40 (2)


Шунингдек, анча ғала-ғовурларга сабаб бўлган икки азамат, бразилиялик Пауло Коста (14-2) ва швециялик Ҳамзат Чимаев (12-0) ҳам шу турнир кардидан жой олди.

photo_2023-07-20_10-06-40 (3)


Олдинига, Пауло Коста билан жанг қилиши режалаштирилган, аммо, Костанинг жангдан бош тортиши сабабли рақибсиз қолган Икрам Алискеров (14-1) ўзи учун UFC 294: Makhachev vs. Oliveira турнрида жанг қилишни кафолатлади. Унинг рақиби франциялик Нассурдин Имавов (12-4, 1NC) бўлади.
Ҳозирча UFC 294: Makhachev vs. Oliveira 2 турнири карди шу кўринишга келган:

Ислам Маҳачев - Чарльз Оливейра;
Пауло Коста - Ҳамзат Чимаев;
Нассурдин Имавов - Икрам Алискеров;
Тим Эллиотт - Муҳаммад Мокаев.

Comments

You must be logged in to commet!