"Бёрнли" Сатпаев бўйича расмий қарорини эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг «Бёрнли» клуби қозоғистонлик ёш ҳужумчи Дастан Сатпаев бўйича расмий қарорини эълон қилди, деб хабар беради жамоа матбуот хизмати.

Клуб маълумотига кўра, бош мураббий Никки Хайен Сатпаев яна умумий машғулотларга қайтганини тасдиқлаган.

«Бош мураббий Никки Хайен Дастан Сатпаев машғулотларни тиклаганини ва шу ҳафта охиридаги ўйинда майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди», — дейилади клубнинг инстаграмдаги хабарномасида.

«Бёрнли» ва Қозоғистон терма жамоаси ҳужумчиси 2 сентябрь куни Чемпионшип доирасида «Мидлсбро»га қарши уй ўйинида жароҳат олган эди. У 81-дақиқада оёқнинг орқа қисмидаги пайидан жароҳатланиб, ўйинни якунига етказа олмаган. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланган.

Ушбу жароҳат сабабли 18 ёшли футболчи бир ойдан ортиқ вақт давомида майдонга тушмади.

Шу ҳафта охирида «Бернли» сафарда «Уотфорд»га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 10 октябрь куни Англия Чемпионшипи 9-тури доирасида «Викаридж Роуд» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!