Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Боруссия» Беллингамга мурожаат қилди

Жуд Беллингем дубли билан Англия Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва жаҳон чемпионати ярим финалига чиқди.

2026 йилги жаҳон чемпионати чорак финалида Англия терма жамоаси қўшимча дақиқаларда Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. «Уч шерлар» таркибидаги ҳар икки гол муаллифи ярим ҳимоячи Жуд Беллингем бўлди. Унинг ажойиб ўйини ва дублини собиқ жамоаси – Дортмунднинг «Боруссия»си ҳам эътироф этди.

«Жуд, табриклаймиз. Бу байрамона ҳаракатни биз Дортмунддаёқ кўрганмиз», – дея ёзди немис клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ушбу ғалабадан сўнг англияликлар мундиал ярим финалига йўл олди. Энди улар амалдаги жаҳон чемпиони – Аргентинага қарши майдонга тушади. Учрашув чоршанба, 15 июль куни бўлиб ўтади. 

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида эса Франция ва Испания терма жамоалари ўзаро куч синашади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ