Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Боруссия" ҳужумчисини Манчестерда кутишяпти

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Режа амалга ошадими?

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби Гвинея терма жамоасининг  30 ёшли ҳужумчиси Серу Гирассини жамоага олиб келиш имкониятини ўрганмоқда. У ҳозирда Дортмунднинг «Боруссия» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб раҳбарияти тайёр ҳолда майдонга тушиб, дарҳол натижа бера оладиган ҳужумчи изламоқда. Сабаби — жамоа олдидаги мусобақалар жадвали жуда зич: «Манчестер Юнайтед» бу мавсумда Англия премьер-лигаси билан бирга Чемпионлар лигасида ҳам иштирок этмоқда.

Серу Гирасси 2024 йилдан буён «Штутгарт» клубидан ўтиб, «Боруссия» таркибида тўп сурмоқда. 

Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида клуб учун олти ўйин ўтказиб, тўртта гол урди ва икки бор ҳамжамоаларига голли пас йўллади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ