"Боруссия" янги мураббийини эълон қилди

  • 30 Jan 18:36
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Чемпионлар лигасида "Болонья"дан учралган мағлубиятдан кейин "Боруссия" Нури Шахинни ўз лавозимидан озод қилганди. Шундан кейин раҳбарият янги мураббий излади. 

Tecno

Дортмундликлар "Бавария"нинг собиқ устози Нико Ковач билан шартнома имзолади. Битим эса 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бундан олдин "Вольфсбург"га мураббийлик қилган хорватиялик мутахассис ўтган йил баҳоридан бери ишсиз юрганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ковач фаолияти давомида Хорватия терма жамоаси, "Айнтрахт", "Бавария" ва "Монако" клубларини бошқарди. У икки бора Германия кубоги ва Бундеслигани қўлга киритган. 

Comments

You must be logged in to commet!