Бош мураббий ишдан ҳайдалди
Италиянинг машҳур "Фиорентина" клуби бош мураббий Фабио Гроссони лавозимидан озод этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Флоренция клуби янги мавсумни омадсиз бошлади: Италия чемпионатида ўтказилган илк уч турнинг барчасида мағлубиятга учради. Аввал жамоа сафарда "Рома"га йирик 0:4 ҳисобида ютқазди, шундан сўнг ўз майдонида кетма-кет "Фрозиноне" (0:3) ва "Торино" (1:2) клубларига имкониятни бой берди.
"Клуб маълум қиладики, Фабио Гроссо эркаклар асосий жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди", — дейилади расмий баёнотда.
48 ёшли мутахассис "Фиорентина"ни жорий йил июнь ойида қабул қилиб олган эди. У клуб билан икки мавсумга мўлжалланган шартнома тузган, аммо расмий ўйинларда жамоани бор-йўғи уч марта майдонга бошқариб туширишга улгурди.
Гроссо бундан аввал Италиянинг "Бари", "Верона", "Брешиа", "Фрозиноне", "Сассуоло" клубларида, шунингдек, Швейцариянинг "Сьон" ва Франциянинг "Лион" жамоаларида ишлаган.
Футболчи сифатида у Италия ва Франция чемпионатларида тўп сурган. Гроссо икки карра Италия чемпиони: 2007 йилда "Интер" таркибида, 2012 йилда эса "Ювентус" билан мамлакат биринчи лигасида зафар қучган. "Лион" сафида эса 2007 йилда Суперкубок, 2008 йилда чемпионлик ва Франция Кубогини қўлга киритган.
У 2006 йилги жаҳон чемпионатида Италия терма жамоаси таркибида ғолиб бўлган. Финалда Францияга қарши баҳсда послематчевой серияда ҳал қилувчи пенальтини аниқ амалга оширгани билан ҳам ёдда қолган.

Фикрлар