Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бош мураббий ишдан кетди

Терма жамоага янги устоз керак

Белгия терма жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия ўз лавозимини тарк этмоқда. Бу ҳақда Қироллик Белгия футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

– Белгия футбол ассоциацияси раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда, сўнгги 18 ой давом этган самарали ҳамкорлигимизни давом эттирмасликка қарор қилдик. Мен Белгияни Миллатлар лигасининг А дивизионида ва дунёдаги энг кучли саккизта терма жамоа қаторида қолдириб кетяпман, – дея Гарсиянинг сўзларидан иқтибос келтиради федерация матбуот хизмати.

Руди Гарсия 2025 йил 1 февралдан бери Белгия миллий жамоасига бошчилик қилиб келаётган эди. Ундан олдин бу лавозимда Москва “Спартак” клубининг собиқ мураббийи Доменико Тедеско ишлаган. Гарсия қўл остида белгияликлар Миллатлар лигасининг А гуруҳига кўтарилди ва 2026 йилги жаҳон чемпионатида чорак финалгача етди.

Франциялик мутахассис шунингдек “Наполи” (Италия), “Ан-Наср” (Саудия Арабистони), “Лион” ва “Марсель” (Франция) клубларида ҳам бош мураббий сифатида фаолият юритган. Жорий йил февраль ойида Руди Гарсия 62 ёшни қаршилади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ