Бош мураббий ишдан олинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Юлиан Нагельсман энди Германия терма жамоаси бош мураббийи эмас. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштирокдан сўнг жамоани тарк этди.

BILD нашри маълумотича, Германия футбол иттифоқи ва мураббий ўртасидаги шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинган. Шу билан Нагельсман «бундестим» бошқарувидан кетди. Аввалроқ матбуотда Юрген Клопп ушбу лавозимни эгаллашга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Германия жамоаси жаҳон чемпионатини 1/16 финал босқичида тарк этди. Терма жамоа пенальтилар сериясида кутилмаганда Парагвайга мағлуб бўлди. Жанубий Америка вакилари чорак финалга чиқиш учун 5 июль куни кечаси бўлиб ўтадиган баҳсда Францияга қарши майдонга тушади. Мусобақа АҚШ, Мексика ва Канада ҳудудида ўтказилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!