Бўшашма, бешта суперклубдан бирини танла!

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасида ишончли ўйин кўрсатиб келаётган “Кристал Пэлас” жамоаси сардори Марк Гехи Европанинг гранд клубларида тўп тепа оладиган даражага етди.

Tecno

25 ёшли марказий ҳимоячининг “Кристал Пэлас” билан амалдаги шартномаси 30 июнь куни тугайди. Гехи клуб раҳбариятининг янги шартнома бўйича таклифини қабул қилмади.

Январди қишки трансферлар ойнаси очилиши билан Марк Гехи исталган клуб билан расмий музокара ўтказиши мумкин.

Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, Гехига қуйидаги клублар қизиқиш билдирган:

“Ливерпуль”;

“Челси”;

“Бавария”;

“Реал Мадрид”;

“Интер Милан”.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади. Гехи “Кристал Пэлас” сафида 180 га яқин ўйин ўйин ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари 9 та гол ва 6 та ассист қайд этган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию