Бразилия Анчелотти фаолиятидан норози

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Фабио Лусиано миллий жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти фаолиятини қониқарсиз, деб баҳолади.

Ҳозирда ESPN Brazil телеканали шарҳловчиси сифатида фаолият юритаётган Фабио Лусиано Бразилия терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

- Бу натижани мен учун хафсалани пир қиладиган, деб айта оламан. Жуда ёмон, деб баҳоламайман – жараёнга ҳурмат сифатида. Анчелотти жамоани бор-йўғи бир йилдан буён бошқаряпти. Унинг қўлидаги шароитлар, тажрибаси ва ютуқларини ҳам инобатга олиш керак. Лекин менинг фикримча, терма жамоа анча яхшироқ ўйнашга, майдонда яхшироқ ўйин кўрсатишга ва жамоавий ғояни аниқроқ намоён этишга қодир эди.

У клуб даражасида улкан ютуқларга эришган, катта номга эга мутахассис. Аммо ҳозирча Бразилия терма жамоасида унинг қўли остида мутлақо янгича нарсани кўра олмадик, – деди Фабио Лусиано.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!