
Бразилиядаги турнир ҳам ўзгача руҳда ўтмоқда
Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида эркаклар ўртасидаги турнирда мезбон теннисчи Гильерме Клезар ва Тьяго Монтейро биринчи даврасида ўзаро куч синашди.
Мазкур учрашувда Клезар тажрибали рақибини уч сетда 6:3, 1:6, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ўзаро ўйинлардаги ҳисобни 4:3 кўринишига олиб келди.
Энди "Brasil Open - 2018" мусобақасининг учинчи босқичига чиқиш учун Клезар испаниялик Альберт Рамосга қарши кортга чиқади.
Фикрлар