Бразилиялик юлдуз Англияга қайтиш учун саудияликлар пулидан воз кечишга тайёр

  • 21 февраля, 09:52
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Катта умидлар билан Саудия Арабистонига йўл олган Роберто Фирмино яна Европага, аниқроғи Англия Премьер-лигасига қайтишга тайёр.

Бунинг учун бразилиялик юлдуз “Ал-Аҳли” тўлаётган мўмай даромаддан воз кечади.

Фирминонинг кетиш ҳаракатига тушиб қолишига, шайхларнинг кутилмаган қарори сабаб бўлгани айтилмоқда. “Ал-Аҳли” тажрибали ўйинчини лига қайдномасига киритмасдан, унинг ўрнига яқинда “Порту”дан олиб келинган Галенони рўйхатдан ўтказди.

Ушбу ҳолат Робертога ёмон таъсир қилди ва у айни пайтда клуб билан амалдаги шартномани бекор қилмоқчи.

Бу орада Фирминога жуда зўр вариант чиқди. Англия Премьер-лигаси етакчиларидан ҳисобланган “Арсенал” жамоада ҳужумчилар билан боғлиқ вазият туфайли бразилиялик ўйинчига имкон беришни мўлжаллаяпти.

Микель Артета жамоаси ҳужумчиларидан Габриэль Жезус,Сака, Мартинелли ва Кай Хаверц жароҳат олган. Олдинги чизиқда бошқа амплуа вакилларидан фойдаланишга тўғри келмоқда. 32 ёшли Фирмино эса бу ролга жуда мос тушади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию