Бу дарвозабон “девор” экан!
2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Испания терма жамоаси ҳимоя мустаҳкамлиги ва дарвозабон ишончлилиги бўйича ёрқин натижа қайд этди.
Испанлар мундиал давомида максимал саккизта учрашувни ўтказиб, бу баҳсларда атиги бир маротаба ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмади.
Уларнинг дарвозасини фақат Бельгия футболчиси Шарль де Кетеларе чорак финалда ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Қолган рақиблар – Саудия Арабистони, Уругвай, Австрия, Португалия, Франция ва Аргентина Испания ҳимоясини ёра олмади. Бу рақиб орасида Криштиану Роналду, Килиан Мбаппе ва Лионель Месси каби жаҳон даражасидаги тўпурарлар борлиги ҳам Унай Симонга ҳеч қандай муаммо туғдирмади.
Бунгача ҳеч бир жаҳон чемпиони турнирни атиги битта ўтказиб юборилган гол билан якунламаган.

Фикрлар