Бу футболчи терма жамоада умуман ўйнамасин!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида Парагвайга қарши ўйин пайтида Туркия терма жамоаси ҳужумчиси Керем Актюркўғлунинг ҳаракатлари мухлислар орасида катта норозиликка сабаб бўлди.

Вазият шунчалик кескинлашдики, Туркияда «Фенербахче» форвардини эндиликда умуман миллий жамоага чақирмаслик талаблари янграмоқда.

20 июнь куни Туркия терма жамоаси мусобақадаги иккинчи мағлубиятини қайд этди — Парагвайга 0:1 ҳисобида ютқазди. Бундан олдин Винченцо Монтелла шогирдлари Австралияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шу тариқа турклар плей-офф босқичига чиқиш имкониятини тўлиқ йўқотди.

Парагвайга қарши учрашувнинг илк бўлимида Актюркўғлу майдонда деярли кўринмади. Монтелла уни захирага олди ва ўрнига Барыш Йилмазни туширди. Керем майдонни тарк этаётганда жамоадошини қаршиламади, захира ўриндиғида қолишдан бош тортди. Шунингдек, Санта-Клара шаҳридаги стадионда ўтирган бир неча турк мухлисларини ҳақорат қилгани ҳам хабар қилинмоқда.

Эндиликда туркиялик футбол ишқибозлари ижтимоий тармоқларда Актюркўғлуни қаттиқ танқид қилмоқда. Изоҳларда «Актюркўғлу – Туркия термасидан кетсин!» каби чақириқлар кўпайган.

26 июнь куни Туркия терма жамоаси мусобақадаги сўнгги ўйинини АҚШга қарши ўтказади. АҚШ терма жамоаси олдинданёқ D гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мамадияров Махмуд
21/06/2026 19:00
Туркларни бари бир биридан қолишмайди, арда гулери ҳам, чалханоглыси ҳам