Бу Мбаппе учун шармандалик

Франция чемпионатининг ўнинчи турида “Брест” футболчилари кескин ва муросасиз ўтган учрашувда ПСЖга 2:3 ҳисобида ютқазди.

Ўйинда дубль қайдган Килиан Мбаппе ғалаба тўпини киритганидан кейин ўзини қандай тутгани “Брест” бош мураббийи Эрик Руа томонидан танқид остига олинди.

- Мбаппенинг реакциясини кўриб, ҳайратга тушдим ва бу менга кулгили кўринди. Сен иккита гл урдинг, жамоангга ғалаба келтиряпсан ва бу ҳолатда кулгили ишлар қилиш ярашмайди.

Килиан даражасидаги юлдуз бунақа ишлардан юқори туриши керак. Бугунги кунда стадионлар яхши ҳимояланган, ўйинчиларнинг хавфсизлиги максимал даражада ҳимояланган, агар йигирма йил аввал кимдир шундай қилиқ қилганида фанатларни ва вазиятни назорат қилиб бўлмас эди.

Жамоаларнинг машҳур ўйинчилари мухлисларга нисбатан бундай қилмасликлари тўғрисида уларни огоҳлантириш керак. Чунки бунақаси кўп учраяпти. Бу шармандалик ва ўйинчининг имиджига салбий таъсир ўтказади, - деди Эрик Руа.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!