
Бу тўпурар нархига арзимайди
“Бавария” раҳбарияти Бундеслига тўпурарлари пойгасида Ҳарри Кейн билан рақобатлашаётган “Айнтрахт” ҳужумчиси Умар Мармуш учун курашдан чиқди.
Мисрлик футболчини олиш учун мюнхенликлар “Ливерпуль” билан рақобатга киришган эди.
Таниқли журналист Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, “Бавария” мутасаддилари Мармушга қўйилган нарх сунъий оширилгани учун уни сотиб олмасликка қарор қилган. “Айнтрахт” мавсум кашфиётига айланган футболчисини камида 50-60 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол сир-асрорларини Мисрда ўрганган Мармуш Европадаги фаолиятини “Вольфсбург”да бошлаган. Орада ижара асосида “Санкт-Паули” ва “Штуттгарт” жамоаларида тўп тепди.
Франкфуртликлар 25 ёшли ҳужумчини 2023 йили ўз сафига қўшиб олган эди. Умар Мармуш Миср терма жамоасида 35 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти маротаба ишғол қилган.
Фикрлар