Бу воқеани 53 йил кутдик!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасининг охирги – 38-туридан ўрин олган энг муҳим учрашувлардан бири “Сандерленд” ва “Челси” ўртасида бўлди.

Унда “Сандерленд” ўз мухлислари кўз ўнгида “аристократлар”ни 2:1 ҳисобида таслим қилиб, чемпионатни еттинчи ўринда якунлади ва келаси мавсум учун Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Бунгача ушбу йўлланмага асосий даъвогар бўлган “Челси” кейинги мавсумда халқаро миқёсдаги мусобақаларда қатнашмайдиган бўлди.

“Сандерленд” мухлислари еврокубоклар йўлланмасини 53 йил кутди. Бу жамоа охирги марта 1973-1974 йилги мавсумда халқаро мусобақада иштирок этган. Ўшанда клуб Англия кубогидаги ғалабаси орқали Европа мусобақасига чиққан эди.

Қизиғи шундаки, жорий мавсум клубнинг Чемпионшипдан АПЛга қайтганидан кейинги биринчи мавсуми бўлди. “Сандерленд” бир уринишдаёқ Европага йўл очди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!