Бу юлдузни фақат “Барса” трансфер қила олади

“Ньюкасл”нинг етакчи ўйинчиси Бруно Гимараэс келажакда “Барселона” сафида тўп тепишни режалаштирган.

Бразилиялик футболчи “қарғалар” билан келишув имзолаган пайтда шартномага фақат “Барселон” учун амал қиладиган банд киритган. Унга кўра, каталонияликлар бу ўйинчини 65-70 миллион евро атрофидаги суммага трансфер қилишига асос яратилган.

Агар бошқа клублар Гимараэсни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлса, таклифларини 100 миллион евродан бошлаб шакллантириши талаб этилади.

Гимараэс “Ньюкасл”да 2022 йилнинг январидан бери ўйнаяпти. Айни пайтда у Англия Премьер-лигасининг энг кучли ярим ҳимоячиларидан ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!