Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Буффон "Ювентус" зўр янги дарвозабон танлаб берди

Ҳозир ундан зўри йўқ

«Ювентус» афсонаси Джанлуиджи Буффон туринликлар дарвозасини ким қўриқлашини исташи ҳақида фикр билдирди.

Собиқ машҳур дарвозабон сўнгги пайтларда «Ювентус» билан кўп бора тилга олинаётган Гульельмо Викарио номзодини қўллаб-қувватлади. Ҳозирда 29 ёшли дарвозабон Англия чемпионатида «Тоттенҳэм» шарафини ҳимоя қилмоқда.

«Викарио уч-тўрт йилдан буён Италия терма жамоасига чақириб келинади, у «Тоттенҳэм» билан Европа лигасида ғолиб чиқди. Менимча, у «Ювентус» каби улкан клубда муваффақият қозониш учун зарур бўлган барча сифатларга эга», – дея Буффоннинг сўзларини журналист Николо Скира келтиради.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Гульельмо Викарионинг трансфер баҳоси 18 миллион евро атрофида. Дарвозабоннинг «шпорлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ