Бугун 2 дзюдочимиз Тбилиси Гран-присида курашади

Бугун Грузия пойтахтида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида ўрта вазн иштирокчилари нафақат чемпионлик ва медаллар, балки Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб борадилар.

Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасидан бугун 2 иштирокчи курашади. Уларнинг мусобақадаги дастлабки рақиблари билан танишинг:

-73 кг: Ҳикматилло Тўраев – Николас Делпополо (АҚШ)
-81 кг: Камолиддин Расулов – Василеиос Балампанашвили (Греция)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар якунида Шарофиддин Лутфуллаев -60 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган эди. Бугунги баҳсларда ҳам терма жамоамиз вакилларига омад тилаб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!