Бугун 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги бошланади

Ҳар икки йилда бир ўтказиладиган 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогини қабул қилиш бу сафар Қатарга ишониб топширилган. Бугун Тошкент вақти билан18:00да Австралия - Иордания ўйини ила турнирга старт берилади. Шу билан бирга, Қатар - Индонезия баҳси ҳам бўлиб ўтади. 

Мазкур чемпионатда 16 та терма жамоа иштирок этиб, 15 апрелдан 3 майгача давом этади. Шу билан бирга, Осиё кубоги орқали "Париж-2024" олимпиадасига йўл оладиган 3 та терма жамоа номи ҳам маълум бўлади. 4-ўрин эгаси эса плей-оффда иштирок этади. 

Қатар биринчи бор турнирга мезбонлик қилаётгани йўқ. 2016 йилда ҳам Осиё кубоги айнан ушбу мамлакатда ўтказилганди. Ўйинлар учун 4 та стадион ажратилган. "Жассим бин Ҳамад", "Ҳалифа", "Абдуллоҳ бин Ҳалифа", "Ал Жануб" майдонлари чемпионат учрашувларини қабул қилади. 

Ўзбекистон ўз ўйинларини ўтказадиган стадионлар:

- Малайзия ("Ҳалифа")

- Қувайт ("Ал Жануб")

- Вьетнам ("Ҳалифа")

2018 йилда чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон 2022 йилда финалда Саудия Арабистонига имкониятни бой бериб қўйганди. Бу сафар Темур Кападзе қуйидаги футболчиларни Қатарга олиб кетди. 

Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳам қайдномадан жой олди. Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов каби ўйинчиларнинг ҳам Осиё кубогида иштирок этиши учун музокаралар бўлиб ўтмоқда. 

Қуйида терма жамоамиз тақвими билан танишишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!