Бугун Аълохон Абдуллаев жанг қилади!

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун 8 август куни Россиянинг Уфа шаҳрида IBA чемпионлар оқшоми доирасида ёш истеъдодли боксчимиз Аълохон Абдуллаев рингга кўтарилади. У қозоғистонлик Сапарбой Айдаровга қарши жанг қилади. Мазкур жанг -75 кг вазн тоифасида элиминатор жанги ҳисобланиб, ғолиб навбатдаги жангида IBA чемпионлик камари учун баҳс юритади.  Жанглар тахминан Тошкент вақти билан 18:30 да старт олади. 

 Маълумот учун, Айдаров профессионал боксда 8 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Аълохон Абдуллаев эса ҳаваскор боксда ўсмир-ёшлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади. 

Албатта, мазкур муҳим жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!