Бугун Арина Соболенко учун муҳим кун
Ads

Франциянинг Страсбург шаҳрида Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилаётаган "Internationaux de Strasbourg" турнирида бугун ярим финал баҳсларига старт берилади.

Мазкур халқаро мусобақанинг илк финалчисини аниқлаш учун ўтадиган ўйинда Даяна Ястремская (Украина) ва Арина Соболенко (Беларусь) ўзаро рақобатлашади.

Ярим финалнинг иккинчи баҳси икки франциялик теннисчи Клое Паке ва Каролин Гарсия ўртасида бўлиб ўтади.