Бугун Европа ўйинлари старт олади
Бугун “Кўҳна қитъа” спортчилари орасида ҳам Олимпия спорт турларини янада ривожлантириш мақсадида асос солинган Европа ўйинлари мусобақаси старт олади. 30 июнга қадар давом этадиган мазкур спорт мусобақасида Европанинг 50 мамлакатидан 4 мингга яқин атлет иштирок этиши кутилмоқда.
Иккинчи бор ташкил этилаётган мазкур мусобақада терма жамоалар 15 спорт тури бўйича 200 га яқин медаллар комплекти учун кураш олиб боришади. Бугун Минскдаги “Динамо” Миллий Олимпия стадионида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтса, эртага дзюдо, камон ва пневматик қуроллардан ўқ отиш, самбо, бадиий гимнастика, спорт акробатикаси ва велошоссе йўналши бўйича медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилади. Мусобақа атрофидаги энг қизиқарли янгиликларни сайтимизда кузатиб боринг.
Фикрлар