Асосий мазмунга ўтиш

Шахмат

Бугун Германияда "Freestyle Chess-2025" старт олади

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Унда ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг кучли шахматчилари билан баҳсларга киришади.

Хабарингиз бор, бугун Германиянинг Вайсенхаус шаҳрида "Freestyle Chess-2025" турнири старт олади. 

Унда ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг кучли шахматчилари билан баҳсларга киришади. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 750 минг долларни ташкил қилади. Турнир 7-17 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Формати эса давра босқичи. Айлана тизимда бир шахматчи қолган ҳамма иштирокчилар билан рапид форматида беллашади ва ТОП-8 иштирокчилар плей-офф босқичига йўл олади.

Плей-офф босқичида ҳар бир матч икки классик партиядан иборат бўлади. Агар 2 матч натижасига кўра ҳисоб тенг бўлса, ғолиб тайбрекда аниқланади. Вақт назорати: 90 дақиқа + ҳар бир юришга 30 сония (90+30). 

Турнир таркиби билан танишинг:

Жавоҳир Синдаров
Нодирбек Абдусатторов
Магнус Карлсен
Левон Арониан 
Винцент Кеймер
Гукеш Доммаражу
Фабиано Каруана
Ҳикару Накамура
Алиреза Фироузжа
Владимир Федосеев

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ