Бугун ҳақиқий Мессига қарши мексикалик “Месси” ўйнайди

Бугун қайта тикланган примеранинг 28-турида “Мальорка” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилади.

“Мальорка” мураббийи Висенте Морено майдонга 16 ёшли Лука Ромерони туширишни режалаштирмоқда. Мексикалик футболчини кўпчилик “Месси”, деб чақиради.  Ҳақиқий Мессига қарши ўйин Ромеро учун дебют учрашув сифатида тарихда қолади.

- Агар кутилмаган муаммо чиқиб қолмаса Ромеро майдонга тушади. Унда салоҳият катта, - деди Морено.

Лука Ромеро асли мексикалик бўлса-да, Аргентина фуқаролигини қабул қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)