Бугун икки боксчимиз Россияда ринга кўтарилади
Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида "RCC Boxing" томонидан профессионал бокс оқшоми ташкил этилмоқда.
Аҳамиятли жиҳати, мазкур кечада икки нафар ўзбекистонлик боксчи ҳам рингга кўтарилади. Жумладан, Яримоғир вазн тоифасида 10 раунд этиб белгиланган жангда Артур Зиятдинов (15-2,12 КО) россиялик Денис Савицкий (9-0-1,6 КО) билан тўқнаш келади. Ушбу қарама-қаршилик кечанинг марказий жанги ҳисобланади. Шунингдек, супер енгил (63,5 кг) вазн тоифасида Жаҳонгир Расулов (7-0,7 КО) яна бир мезбонлар вакили Гор Хачатарянга (5-0,4 КО) қарши 8-раундлик жангда рингга кўтарилади.
Жанглар Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади. Жангларни YouTube платформасидаги RCC Boxing канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Фикрлар