Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бугун "Женоа" ўйнайди

Бекзод Исаев
Изоҳлар: 0

Мағлубиятсиз серия бугун тўхташи мумкин

Италия чемпионати 21-турини "Женоа" ўз уйида ўтказади. Генуяга "Наполи" ташриф буюради. Учрашув бугун Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Элдор Шомуродов жамоаси охирги пайтларда ғалабаларга эришиб, беллашувларни кўтаринки кайфиятда якунламоқда. "Женоа" сўнгги 4 турдан бери мағлубият нималигини билмаяпти. Баллардини шогирдлари турнир жадвалида ҳам юқорилашда давом этмоқда. Кўрамиз, ушбу ғолибона юриш бу тур ҳам давом этадими ёки неаполликлар генуяликларнинг мағлубиятсиз сериясига барҳам берадими?

Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатинг!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ