Бугун “Женоа” ўйнайди. Элдор Шомуродовчи?

CHERY AUTO

Бугун Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган “Удинезе” – “Женоа” баҳси бўлиб ўтади.

Tecno

Генуяликлар устози Роландо Маран сафардаги учрашувга 23 футболчини жалб қилди. Улар орасида яқиндагина жароҳатини даволаб, сафга қайтган Элдор Шомуродов ҳам бор. Беллашув Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

“Женоа” А Серияда 7 ўйинда 5 очко ишлади. Унинг бугунги рақиби эса, 7 турда 4 очко жамғарган.

Мазкур беллашувда ҳужумчимиз Элдор Шомуродовнинг майдонга тушиши кутилмоқда. Чунки тезроқ жамоа услубига мослашиб кетиши учун ўйинларда унга имконият берилиши тахмин қилиняпти.

Comments

You must be logged in to commet!