Бугун "Женоа" ўйнайди. Элдор Шомуродовчи?
Ўйин Тошкент вақти билан 19:00да бошланади
Бугун Италия чемпионати 19-турнинг охирги учрашувлари бўлиб ўтади. Улар қаторида "Женоа" - "Кальяри" баҳси ҳам ўрин олган.
Беллашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. Генуяликлар сафида ҳаракат қиладиган Элдор Шомуродов учрашув қайдномасидан ўрин олган.
"Женоа"нинг янги устози Давиде Баллардини ҳамюртимизга ишонч билдирмоқда ва уни асосий таркибда майдонга туширяпти. Бугун ҳам шундай бўлиш эҳтимоли юқори. Шунинг учун ўзбекистонлик мухлислар мазкур ўйинни сабрсизлик билан кутмоқда.

Изоҳлар (0)