Бугун Мария Шарапова учун унитилмас кун

Бундан 15 йил олдин, аниқроғи 2005 йил 22 август куни россиялик теннисчи Мария Шарапова профессионал фаолиятида биринчи бора жаҳон рейтингида биринчи ўринга кўтарилди ва бор-йўғи бир ҳафтагина дунёнинг энг кучли теннисчиси бўлиб турди.

Бироз вақт ўтгач, малла соч Мария фаолияти давомида тўрт маротаба дунёнинг биринчи рақамли теннисчи сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, М.Шарапова жаҳон таснифида пешқадамга айланган биринчи россиялик теннисчи бўлди. Унинг ушбу натижасини 2009 йилда Динара Сафина такрорлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)