Бугун "Реал"га кимлар ёрдам бера олмайди?
Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Реал" - "Манчестер Сити" учрашуви учун мадридликларнинг қайдномаси эълон қилинди. Бугун жамоага кўплаб футболчилар ёрдам бера олмаслиги аниқ бўлди.
Дин Хаусен, Давид Алаба, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Трент Александер-Арнольд, Дани Карвахаль ва Эдуардо Камавинга "Манчестер Сити"га қарши ўйин учун қайдномадан жой олишмади.
Қайд этиш лозим, Килиан Мбаппе сўнгги соатларда ушбу учрашувда майдонга тушиши аниқ бўлди. У кечаги машғлуотларда иштирок этмаган ва Англия клуби билан бўлиб ўтадиган баҳсда иштирок этмаслиги мумкин эди.



Фикрлар