Бугун Россияда ўзбек дербиси бўлади

Бугун Россия премьер-лигасининг 24-турида “Оренбург” ўз майдонида “Ростов”ни қабул қилади.

Биз учун аҳамиятлиси иккала жамоа сафида ҳам ўзбекистонлик футболчилар тўп суришади. Оренбургликлар таркибида ярим ҳимоячи Вадим Афонин, ростовликлар сафида эса ҳужумчи Элдор Шомуродовлар муносиб ўйин кўрсатиб келишмоқда. Умид қиламизки бугун Россияда ўзбек дербисининг гувоҳи бўламиз.

Маълумот учун, “Оренбург” – “Ростов” ўйини Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!