Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бугун Шомуродов ўйнайди

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 00:45да старт олади

Бугун Италия А Сериясининг 26-турида "Специя" клуби ўз уйида "Интер"ни қабул қилади.

"Специя"нинг бош мураббийи Леонардо Семпличи легионеримиз Элдор Шомуродовни жамоанинг қайдномасига киритди.

Элдор мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. Ҳозиргача у специяликлар таркибида 5 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига самарали ҳаракат ёздириб қўя олмади. 

Айни пайтда "Специя" Италия чемпионатида  21 очко билан турнир жадвалида 17-поғонани банд этиб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ