Бугун Загребда 5 нафар дзюдочимиз курашади

Хорватия пойтахтида бугун дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси ўз якунига етади. Регламентга кўра бугун оғир вазнли дзюдочилар баҳси бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. 

Ушбу кун баҳсларида терма жамоамиз шафарини беш нафар вакилимиз ҳимоя қилади. Вакилларимизнинг дастлабки рақиблари билан танишинг:

-90 кг: Достон Мейлиев – Цувен Ван (Хитой) / Жой Жайне (АҚШ)
-90 кг: Шаҳзод Собиров – Дмитро Бережни (Украина)
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Зелим Коцоиев (Озарбайжон)
+100 кг: Бекмурод Олтибоев – Хорун Садикович (Босния ва Герцеговина)
+100 кг: Алишер Юсупов – Вито Драгич (Словения)

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кун баҳсларида ҳамюртимиз Шарофиддин Лутфиллаев -60 килограмм вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!