БУМ! Ҳамробеков "Пахтакор"дан кетди

Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчиси Одил Ҳамробековнинг кейинги мавсумни қайси жамоада ўтказиши кўпчилик футбол ишқибозлари учун қизиқ. Бу борада SPORTS.uz журналисти Жалолиддин Қобилжонов ўз телеграм каналида хабар берди. 

"Одил Ҳамробеков "Пахтакор"дан кетди. У фаолиятини водий клубида давом эттиради", - дейилади хабарда. 

Аввалроқ 27 ёшли ярим ҳимоячининг хизматларига "Навбаҳор" клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!