Бунақа истеъфо АПЛ тарихида илк маротаба рўй берди
Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат ва қудратли клубларидан бири ҳисобланган “Челси” қониқарсиз натижалар ортидан бош мураббий Энцо Марескани лавозимидан озод этди.
Шу тариқа, италиялик мутахассис Англия Премьер-лигасининг 1992 йилдан бери бошланган тарихида янги йил куни ишдан бўшатилган биринчи мураббий сифатида қайд этилди.
Бу ҳақда Opta статистика маркази ўзининг X ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Бугун, 1 январь куни, “Челси” Жнцо Мареска билан ҳамкорлик тугатилганини расман эълон қилди.
Мареска илгари “Лестер”, “Парма” ва “Манчестер Сити” клубларида турли лавозимларда фаолият юритган эди.
Энцо Мареска қўл остида “Челси” жорий мавсумда чемпионатнинг 19 та учрашувида 30 очко жамғарди. Жамоа мусобақа пешқадами “Арсенал”дан 15 очкога ортда бормоқда.



Фикрлар