Бунақаси тарихда бўлмаган экан!

УЕФА Миллатлар лигасида Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Украина терма жамоаси дарвозасига иккита гол уриб, испанларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

Ушбу учрашувда 34 ёшли ҳимоячи янгиланиши жуда қийин бўлган рекорд ўрнатди. Испания учун 172 та ўйин ўтказиб, голлари сонини 23 тага етказиб олган Рамос Серхио, дунёдаги барча терма жамоалар ҳимоячилари ўртасида энг яхши тўпурарга айланди.

5f5551656fd41_ramos

Аввалги рекорд натижа Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Даниэль Пасареллага тегишли бўлиб, у рақиблар дарвозасига 22 та гол урган эди.

Украиналиклар даврозасига киритилган иккита гол Рамосни Испания терма жамоаси тўпурарлари рейтингида ҳам кўтарилишига сабаб бўлди. Рамос 23 та гол билан 8-ўринда турган машҳур футболчи Альфредо ди Стефанога тенглашиб олди. Энг муҳими, Испания терма жамоаси тўпурарларининг кучли ўнлигидан жой олган футболчилар орасида фақатгина Серхио Рамос фаолиятини давом эттирмоқда. Демак, унинг рейтинги яна ўсиши мумкин.

Испания терма жамоаси тўпурарари ва уларнинг натижаси қуйидагича кўриниш олган:

  1. Давид Вилья – 59 гол
  1. Рауль – 44
  1. Фернандо Торрес – 38
  1. Давид Сильва – 35
  1. Фернандо Йерро – 29
  1. Фернандо Морьентес – 27
  1. Эмилио Бутрагеньо – 26

     8-9. Альфредо Ди Стефано – 23

     8-9. Серхио Рамос – 23

  1. Хулио Салинас – 22.

2020-09-06T192448Z_827730784_UP1EG961HXCU3_RTRMADP_3_SOCCER-UEFANATIONS-ESP-UKR-REPORT-pic905-895x505-80716

Бундан ташқари, Примеранинг якунланган мавсумида ҳимоячи жами 11 та гол урди. Унинг Ла Лиганинг сўнгги турида “Леганес” дарвозасидан жой олган аниқ зарбаси Рамоснинг клублар миқёсидаги голлари сонини 100 тага етказди.  Бу ҳимоячилар орасида энг яхши натижа. Рамос 2005 йилгача “Севилья” шарафини ҳимоя қилган ва 39 та учрашувда иккита гол урган. 

Шунингдек, Серхио Рамос Испания чемпионатида кетма-кет 17 мавсумдан буён рақиб дарвозасини узлуксиз ишғол этиб келаётган ягона ҳимоячи ҳамдир.

Серхио Рамос ҳали “Реал” сафида ҳам, Испания терма жамоасида ҳам фаолиятини якунлаш нияти йўқ. Демак, у майдонга тушар экан бу рекордлар янгиланаверади ва улар қаторига янги тарихий натижалар қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!