Бунақаси тарихда илк бор содир бўлди

Канада хоккей лигаси (CHL) расмий сайти мусобақанинг плей-офф босқичи - Ёдгорлик кубоги коронавирус пандемияси боис бўлиб ўтмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа, CHL таркибига кирувчи Онтарио хоккей лигаси, Квебек асосий ўсмирлар лигаси ва Ғарбий хоккей лигасида мавсум якунига етди.

Ёдгорлик кубоги 22-31 март кунлари Келоуна шаҳрида юқоридаги учта лига ғолиблари ва мезбонлар иштирокида бўлиб ўтиши керак эди. Энди 100 йилдан зиёд тарихга эга бўлган кубокнинг илк марта ғолиби аниқланмайдиган бўлди.

Маълумот  учун, Ёдгорлик кубоги Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлган канадалик хоккейчилар хотирасига 1918/19 йилги мавсумдан буён ҳар йили ўтказилиб келинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)