Бускетс: Модрични Месси билан тенглаштириб бўлмайди
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс сайёрамизнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди.

“Дунёнинг кўп йиллардан буён ва ҳозирда ҳам энг зўр футболчиси бу – Месси. У – буюк футболчи. Бу у фаолиятини якунламагунича давом этади. Модрич ҳам ажойиб футболчи, лекин уни Месси билан тенглаштириб бўлмайди”, - дейди Бускетс.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Барселона"нинг бошқа бир аъзоси - Иван Ракитич ҳам Мессининг дунёнинг энг зўр футболчиси экани, бироқ, жорий йил Модрич барчадан кучлироқ ўйин кўрсатгани ҳақида айтиб ўтган эди.