"Бухоро" клубида янги мураббий иш бошлади

Янги мавсумга тайёрланаётган “Бухоро” клуби имкони қадар ҳар томонлама кучайиш ҳаракатида. Шу боис нафақат таркиб масаласида, балки мураббийлар штабида ҳам ўзгариш юз бераётганини айтиш мумкин.

Гап шундаки, бош мураббий Ҳаким Фузайлов ўзининг ёрдамчилари қаторига яна бир мураббийни қўшиб олди. Бу сиз-у, бизга яхши таниш бўлган Акмал Холматов. Футболчилик фаолияти давомида “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Регар-ТадАЗ”, “Истиқлол” (Иккиси - Тожикистон), “ПАС” (Эрон), “Локомотив”, “Андижон”, “Шўртан” каби жамоаларда тўп сурган Холматов бутсаларини михга илганига ҳали узоқ бўлгани йўқ.

акмал холматов

Футболчиликдан сўнг ўзини мураббийликка бағишлаган Холматов бунгача болалар футболида ишлаб келаётганди. Бу йилдан бошлаб “Бухоро” клуби мураббийлар штабидан жой олди. Клуб бош мураббийи Ҳаким Фузайлов унинг клубда иш бошлаганини Sports.uz журналистига тасдиқлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!