Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Бухоро" назорат баҳсида "Қизилқум"ни енгди

Шуҳратбек Жўраев
Изоҳлар: 0

Ўртоқлик учрашуви ўтказилди.

ФИФА кунлари сабабли чемпионатимизда қисқа муддатли танаффус юзага келганини яхши биласиз.

Клублар чемпионатнинг навбатдаги турига қадар тайёргарлик жараёнларини олиб боришмоқда. Шу билан бирга назорат беллашувлари ҳам ташкил қилиняпти.

Жумладан, “Бухоро” ва “Қизилқум” жамоалари ўзаро баҳс олиб бордилар. Учрашувда бухороликларнинг қўли баланд келди - 2:0.

18-дақиқада Билол Туплиевнинг ва 46-дақиқада Жавоҳир Отамуротовнинг киритган голларига “Қизилқум” жамоаси жавоб қайтара олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ