"Бухоро" устози ўйин ҳақида нималар деди?
“Бухоро” ҳамда “Насаф” ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар устози Жамшид Саидов ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Биринчи навбатда, йигитларга катта раҳмат айтмоқчиман. Албатта, “Насаф”дек жамоа билан ўйнаш ҳар доим жуда оғир бўлади. Футболчиларимиз ушбу учрашувда яхши ҳаракат қилди, ўз олдиларига қўйилган вазифаларни яхши бажарди. Турнир жадвалида охирги ўринда боряпмиз. Шу сабабли, ҳар бир ўйинда худди охирги баҳсда майдонга тушаётгандек ҳаракат қиляпмиз, футболаримиз кўп тер тўкяпти. Яна бир бор раҳмат.
Бугун майдонга иккита дебютант ёш ўйинчиларни туширдим. Ғиёсов ва Музаффаров 2001 ҳамда 2002 йилларда таваллуд топган. Улар бош жамоамизда биринчи бор тўп сурди. Ёшларга имконият беришда давом этамиз ва кейинги учрашувларда ҳам очколарни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, - деди Саидов.
Фикрлар