
Бухородаги турнир мезбонларсиз давом этади
Бухорода теннис бўйича "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган теннисчилар - Санжар Файзиев ва Темур Исмоилов мусобақани тарк этди.
Чорак финал баҳсида Санжар Файзиев украиналик Вадим Урсуга уч сет натижасига кўра ютқазиб қўйди. Гарчи ўзбекистонлик теннисчи биринчи сетни 6:1 ҳисобида осонликча ўз фойдасига ҳал қилган бўлса-да, қолганларида 6:7, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бухоро кортларида кураш қизғин
Темур Исмоилов эса биринчи рақамда сараланган қозоғистонлик теннисчи Дмитрий Попкога қарши баҳсда рақибидан 6:1, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бухородаги "Фьючерс" мезбон теннисчиларсиз давом этмоқда.
Фикрлар